Европа парламенти депутатлари кеча Украинага ёрдам беришни фаоллаштириш, Россия ва Беларусга қарши санкцияни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади, дейилади тузилма сайтида тарқатилган матбуот хабарномасида.
Европарламент депутатлари таъкидлашича, ЕИ Киевнинг ғалабасини истаса, Украинага барча зарур воситаларни бериши керак. Ғалаба учун Украинага кўмак бўйича ҳеч қандай чеклов бўлмаслиги керак, ҳарбий ҳаракат олиб бориш учун зарур ҳар қандай ёрдам кўрсатилиши керак.