Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолимизга муносиб яшаш шароитларини яратиш, бандликни таъминлаш бўйича барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаётгани таъкидланди.
Лекин, тобора ўзгариб бораётган талаб ва эҳтиёжлар мутасаддилар ва вилоят раҳбарияти олдига янги-янги вазифаларни қўймоқда.
Давлатимиз раҳбари вилоятдаги захираларни ишга солишнинг янги имкониятларини белгилаб берди. Хоразмликлар меҳнаткаш, интилувчан, изланувчан, янгилик яратувчи халқлигини, уларга фақат шароит қилиб бериш кераклигини таъкидлади.