Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали кўчат ҳамда бута қаламчаларини экиш, яшил боғлар барпо этиш масалаларига устувор вазифа сифатида қаралмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб туман марказида барпо этилган “Журналистлар боғи”га яхши ниятлар билан кўчатлар экди.
–Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган майдонларида “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонларини барпо қилиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси Адилбай Оразов. – Ушбу хайрли ишга журналистларимиз ҳам муносиб ҳиссасини қўшди. Келажакда Журналистлар боғи туман марказининг файзли масканларидан бирига айланади.
Тадбир иштирокчилари Орол денгизи тарихи музейи ва туманнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири