Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бугун белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижроси учун масъулиятини кучайтириши лозимлиги, сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга қатъий чора кўрилиши таъкидланди.

Мутасаддиларга жойларда қуёш панелларини ўрнатишда кўзбўямачилик ва “қўшиб ёзиш” ҳолатларининг олдини олиш юзасидан топшириқ берилди.

Шунингдек, келгуси куз-қиш мавсумига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш, қанча тармоқ, қанча трансформаторни таъмирлаш ёки янгилашга эҳтиёжни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, тегишли дастурларни ишлаб чиқиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

ЎзА