Хитой ғарбидаги Шинжон музофотида ҳарорат Целсий ўлчамида минус 52,3 даражагача тушиб кетди. Ҳаво кескин совиши оқибатида сув ҳавзаларида қушлар музлаб қоляпти. Бу сўнгги 64 йилдаги энг паст кўрсаткич, деб ёзган “Reuters” ахборот агентлиги.
Хорижий ОAВ хабар беришича, 1960 йил 21 январь куни Фуюнь округидаги Туэрхон шаҳрида -51,5 даража қайд этилган.
Хитой транспорт вазирлиги маълумотига кўра, ноқулай об-ҳаво шароитида Ички Мўғулистон, Шинжон, Ляонин, Цзилинь ва Хэйлунцзян музофотларида йўлларнинг 43 фоизи ёпилган. Миллий об-ҳаво хизмати қаттиқ совуқ 22 февралгача давом этишидан огоҳлантирди. Қаҳратон мамлакат шимоли-шарқида, шунингдек жанубдаги Марказий Хубэй ва Хунань провинцияларига ҳам кўчишим мумкин.