ОАВ учун яна бир ўқув қўлланма

235

Таниқли шоир, журналист, филология фанлари номзоди Олимжон Ўсаровнинг “Оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари: назария ва амалиёт” номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди.

Китоб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу сўзлари билан бошланади: “Ошкоралик ва сўз эркинлиги – давр талаби, бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг талаби.

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари том маънода “тўртинчи ҳокимият”га айланиб бормоқда”.

Китобда ҳозирги глобаллашув даврида миллий масс-медиа ва ахборот хизматларининг ўрни ва роли, ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугунги ҳолати ва истиқболлари, хусусан, ОАВ ва суд ҳокимияти муносабатларининг ҳуқуқий асослари, судлардан ахборот олиш, тарқатиш муаммолари, журналист маҳорати, этикаси масалалари, сиёсий партияларнинг ғоя ва мақсадлари тарғиботи, сиёсий технологияларни самарали қўллаш, сиёсий PR ва уни амалга ошириш усуллари, давлат органлари, жумладан, парламентда журналистларни аккредитация қилишнинг зарурияти, мақсад-моҳияти, пресс-конференция ўтказиш, пресс-релиз ёзиш тартиб-тамоиллари қандай бўлиши лозимлиги илмий асослаб, кўрсатиб берилган.

Олимжон Ўсаровнинг “Оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари: назария ва амалиёт” ўқув қўлланмаси оммавий ахборот воситалари, хусусан, ёш журналистлар учун ўзига хос маёқ вазифасини ўтажакдир.

ЎзА