Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Қайд этилганидек, рақамлаштириш ҳисобига, ўрнидан тура олмайдиган, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз 2 минг кишига ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди.

Масалан, Навоий шаҳрида яшайдиган ногиронлиги бор ёлғиз аёлни 12 ёшли фарзанди мактабга чиқмасдан парваришлаб келаётган эди.

Унга ижтимоий кўмакчи бириктирилиб, уйида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилгани сабаб, фарзанди мактабга чиқиб, оиланинг ижтимоий аҳволи яхшиланмоқда.

Ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам бехабар. Масалан, ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдаланмаяпти.

ЎзА