Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Президентимиз ўзбек қўшиқчилик санъати ривожида ўчмас из қолдирган Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий мукофоти совриндори, машҳур ҳофиз Шерали Жўраев номини барчамиз алоҳида ҳурмат билан эсга олишимизни таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш таклифини илгари сурди.
Бу мактаб Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грант асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Янги ўқув ва турар жой биноси, зарур инфратузилма объектлари барпо этилади, шунингдек, Шерали Жўраев бюсти ўрнатилади.
Йиғилишда вилоят ҳокими, комплекс ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
ЎзА