Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Жорий йилда Андижон шаҳри Бобуршоҳ, Олтинкўл кўчаларида гастрономик туризм йўлга қўйилади, Андижоннинг Машраб, Хўжаободнинг Дўстлик, Хонободнинг Нурдиёр ва Келажак овози, Қўрғонтепанинг Соҳибқирон ва Мустақилликнинг 15 йиллиги кўчаларида савдо ва хизматлар марказлари ташкил қилинади.
Андижон туманида Миср тажрибаси асосида ишлаб чиқариш ва савдо марказини бир жойда жамлаган Заргарлик махсус зонаси ташкил этилиши белгиланди. Андижон шаҳрида Давлат асиллик палатаси филиали очилади.
ЎзА