Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Вилоят кластерлари 43 фоиз ип-калавани хомашё шаклида 4 баробар арзон сотаётгани кўрсатиб ўтилиб, қайта ишлашни 100 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди.

Бунинг учун жорий йилда 150 миллион долларлик бўяш ва тайёр кийим ишлаб чиқариш лойиҳаларини якунлаш, 6 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Лойиҳаларга италиялик нуфузли дизайнерлар таклиф қилинади.

Шунингдек, “ангар” усулида кичик тўқимачилик бинолари қурилиб, 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тадбиркорларга берилади.

ЎзА