Бу ҳақда Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтаётган йиғилишда таъкидланди.

Вилоятнинг энг фаол ёшлари ўз тенгдошларига мурожаат йўллаб, уларни билим олиш, касб ва тил ўрганиш, санъат ва спорт билан фаол шуғулланишга чорлашлари таклиф қилинди.

Президент Андижонда ёшлар рассомчилик, кулолчилик ва ҳайкалтарошлик йўналишида ижод қилишлари учун шароит етарли эмаслигини қайд этди.

Шу боис “Янги Андижон” массивида Амалий санъат ижодкорлари маркази барпо қилинади.

ЎзА