Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Андижонда 225 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилган. Молиявий кўмак берилгани натижасида 45 минги тадбиркорга айланди.
Шу муносабат билан 200 миллиард сўм ресурс ажратиб, ўзини ўзи банд қилган яна 40 минг аҳоли тадбиркорга айланишига кўмаклашиш топширилди.
Вилоятнинг 16 та тумани ва шаҳрида камида биттадан микрокредит ташкилотини очиб, 30 минг аҳоли ва тадбиркорга молиявий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
ЎзА