Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш этмоқда.
“Хонобод-Андижон” марказий сув қувури иккинчи тармоғини қуришни жадаллаштириш, 8 та туманда ичимлик суви таъминотини яхшилашга халқаро ҳамкорларни жалб қилиш муҳимлиги қайд этилди.
Андижон туманида органик чиқиндидан 100 минг тонна ўғит чиқарадиган завод қурилиши, Асакада чиқиндини қайта ишлаб, йилига 2 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши белгиланди.
Шунингдек, 1 минг 760 та қудуқ атрофидаги бўш ерларга 50 мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиб, ичимлик суви таннархини пасайтириш таклифи маъқулланди.
ЎзА