Жанубий Aфрика Республикаси Халқаро судга шошилинч ариза билан мурожаат қилди. Мазкур ёзма баёнот орқали ҳукумат Халқаро адлия судидан Фаластин ҳуқуқи яна бузилишининг олдини олиш учун ўз юрисдикциясидан фойдаланиши керакми ёки йўқлигини ҳал қилишни сўраган.
Ҳужжатда Рафоҳ шаҳрига қилинган ҳужум аллақачон қурбонлар, вайронагарчилик, талофат келтирганини эслатган.
Қайд этилишича, мазкур воқеа “Геноциднинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенция” ҳамда 2024 йил 26 январда суд томонидан Исроилга қарши чиқарилган “кўрсатма”ни жиддий ва тузатиб бўлмас тарзда бузади. Ҳукумат суд Ғазода ҳар куни қурбон бўлаётганлар сонини ҳисобга олган ҳолда, бу масалада зарур шошилинч ёрдам беради, деб умид қилади.
Дарвоқе, Рафоҳга ҳужум натижасида 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди, юзлаб одам яраланди.
Ғазода жами ўн минглаб фаластинлик ўлдирди, шимол ва марказ аҳолисининг аксарияти Миср чегарасидаги Рафоҳга оммавий равишда қочишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи охирида Жанубий Aфрика Ғазодаги вазият туфайли Гаагадаги Халқаро судга геноцид конвенцияси бўйича Исроилга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, судни Исроилга қарши вақтинча чора кўришга чақирган.
11 январь куни суд Халқаро жиноий суд ЖАРнинг Исроил ҳаракатини Фаластин халқига қарши геноцид сифатида тан олиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқишни бошлаган.