Шу муносабат билан амалга ошириладиган лойиҳанинг қурилиш ва чорвачилик бўйича мутахассислари филиалга ташриф буюриб, раҳбарият билан ўзаро музокаралар олиб борди. Мулоқот давомида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда банк томонидан қурилиш ишларига маблағ ажратиш ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, мазкур клиника ва виварий талаба-ёшларнинг амалий билимларини янада такомиллаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ветеринария соҳаси бўйича клиника ва виварий илк маротаба қад кўтаради. Мана шундай саъй-ҳаракатлар замирида бўлажак ветеринарларга ҳар томонлама етук билим бериш сингари эзгу мақсад мужассам.
Жаҳон банки мутахассислари мазкур қурилиш учун белгиланган ер майдонини кўздан кечирди. Яқин кунларда бошланиши режалаштирилган қурилиш ишларини жадаллаштириш ва уни сифатли амалга ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири