Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Унда Ниязимбетов Валижон Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
В.Ниязимбетов Элликқалъа тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, шу кунга қадар Тўрткўл тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида самарали фаолият юритган.
Сессия сўнггида туман секторлари раҳбарларининг 2024 йилда амалга ошириши режалаштирилган вазифалари бўйича тақдимоти бўлиб ўтди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири