Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.И.Курбанов Тўрткўл туманидаги бир нечта маҳалла фаоллари, ОАВ вакиллари ва блогерлар билан учрашув ўтказди.
Ушбу учрашувда 2024 йилда республикада «Давлат тиббий суғурта» тизимига ўтиш, кутилаётган янгиликлар ва ўзгаришлар бўйича кенг турда тушунтириш ишлари олиб борилди. Учрашув давомида аҳолини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Учрашув иштирокчилари вазир билан ҳамкорликда тумандаги 40-сонли оилавий поликлиникада жорий йил 1 – февралдан 1- апрелгача ўтказилаётган хатлов жараёнлари билан танишди.
Мафтуна Юсупбоева,
ҚДУ, журналистика бакалавр таълим йўналиши 2-босқич талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги