ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳрида жойлашган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида таниқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг “Мен, бувим, Иллико ва Илларион” номли романи асосида саҳналаштирилган романтик комедия қорақалпоқ тилида томошабинлар эътиборига намойиш этилди.
Ушбу спектакль Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби А. Сейтеков, режиссёр М. Реймов ва рассом Т. Шердеметов томонидан саҳналаштирилди.
Спектаклда асосий ролларни Сафаргул Давлетова, Руслан Қайипназаров, Бозорбой Назаримбетов, Қурбон Қаландаров, Шаҳноза Қалбаева, Гулсара Жуманиёзова, Дилором Нуриллаева, Алписбой Аманиязова, Дониёр Худойназаров ва Давронбек Эшмуротов юксак маҳорат билан ижро этган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА