Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда мутасаддиларга 1 майгача талаб юқори 100 та касбни танлаб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқиш топширилди.
Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади. Иш берувчиларнинг вакиллари таълим муассасасида жойлашиши учун жуда катта имкониятлар яратилади.
Улар билан ҳар бир олийгоҳ, техникум ва коллежда технопарк, лаборатория ва амалий мономарказлар ташкил этиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Талабалар амалиётни ташкил этилаётган янги корхоналарда кўпроқ ўтказиши лозимлиги таъкидланди.
ЎзА