“Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини «Брентфорд» клубида давом эттиради.
Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар «Брентфорд»да ижара асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев «Пахтакор»да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.
“Пахтакор” клуби матбуот хизмати хабарига кўра, иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган «Пахтакор» академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА