Арманистон бугун – 1 февралдан Халқаро жиноий суд (ХЖС)га расман аъзо бўлди.
Аввалроқ Москва Россия раҳбариятига нисбатан ноқонуний “ордер” берилиши асносида Ереваннинг ХЖС Рим статутини ратификация қилишини мақбул бўлмаган ҳаракат, дея баҳолаган эди.
2023 йил ноябрда ХЖС Арманистон 2024 йил 1 февралда Рим статутига қўшилиб, ташкилотнинг 124-аъзосига, Шарқий Европанинг тузилмадаги 19-давлатига айланади, деб баёнот берганди.
Арманистон парламенти Рим статутини ўтган йил 3 октябрда ратификация қилган.