Россия – Украина
Президент Владимир ЗеленскийУкраина Қуролли кучларибошлиғи Валерий Залужнийниишдан бўшатишга тайёрланмоқдавабуҳолат Россиянинг, қарийб, икки йил аввал бошлаган кенг кўламлиамалиётидан кейин мамлакатҳарбий қўмондонлигидаги энгкатта воқелик бўлади, дебхабар бермоқда “CNBC” янгиликларсайти.
Душанба куниЗалужний Зеленскийнинг янгилавозимга таклифини радэтди, деб ёзди “Financial Times” мунозара билан таниш, исм-шарифи ошкорэтилишини истамаган тўрткишига таяниб. Таъкидланишича, давлат раҳбариЗалужнийни бир мунчавақт ҳокимиятдан четлатмаслигиҳаммумкин.
Шу кунлари ижтимоий тармоқда Зеленский ва Залужний ўртасидаги таранглик ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлмоқда. Қўмондон ўтган йил ноябрда “The Economist” газетасига берган интервьюсида Россия билан урушни “муҳташам” дея таърифлагандан кейин келишмовчилик юзага келгани айтилган.
Душанба куни Мудофаа вазирлиги армия етакчисининг лавозими ҳақидаги тахминларни рад этди.
Низодаги номутаносиблик
Чоршанба куни Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича масъул вакили Жозеп Боррель Украина Россия билан номутаносибликни бартараф этиш учун кўпроқ ўқ-дорига эга бўлиши кераклигини айтди.
“Украинага кўпроқ ўқ-дори керак, сабаби ўзаро сезиларли номутаносиблик мавжуд ва бу бўшлиқни тўлдириш керак”, деди у Брюсселда ЕИ мудофаа вазирлари норасмий учрашуви олдидан берган интервьюсида.
Йиғилишда ЕИ аъзолари томонидан Украинага ўқ-дори етказиб бериш масаласи кўтарилиши, Украина мудофаа вазири мазкур йиғинда видеоконференция орқали иштирок этиши кутиляпти.
ЕИ Украинага 2024 йил мартгача 1 миллион артиллерия ўқи етказиб беришга ваъда берган. Ўтган йил ноябрь ойи охирида Украина ваъда қилинган ўқ-доридан 300 минг дона олганини айтган.
Украина ўз ҳудудида Россиянинг 14 дронини уриб туширди
Тунов куни Россия томонидан уюштирилган ҳужум натижасида бир киши жароҳатланган, тижорат бинолари зарар кўрган. Шунингдек, Украинанинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Россиянинг 20 та дронидан 14 тасини уриб туширди.
Украина Ҳарбий ҳаво кучлари баёнотида айтилишича, Эронда ишлаб чиқарилган “Shahed” дронлари ҳамда учта “Iskander” ракетаси мамлакат жануби ва шарқидаги бешта вилоятини нишонга олган эди.
Жануб ҳарбий қўмондонлиги маълум қилишича, қишлоқ хўжалиги омборлари ва бир дўконга зиён етган. Бошқа ҳудудлардаги зарар ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.
Ўткир Мирзо тайёрлади.
ЎзA