Гап мамлакат маъмурий ишлар ва коммуникация бўйича парламент вазири ўринбосари Такуо Комори ва парламентнинг жамоат ери, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири ўринбосари Рюсё Като ҳақида бормоқда, деб ёзди “Kyodo” ахборот агентлиги.
Япония ҳукуматидаги икки парламент вазири ўринбосари ҳукмрон Либерал-демократик партиядаги молиявий ҳисобот билан боғлиқ муаммо туфайли истеъфога чиқмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Махкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяси матбуот анжуманида маълум қилди.
Мулозимлар ЛДПнинг марҳум собиқ Бош вазир Синдзо Абэ бошчилик қилган энг йирик фракцияси аъзоларидир. Айнан шу ички гуруҳ фаолияти сиёсий хайр-эҳсон йиғишда йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик можароси билан боғлиқ.
– Биз улар истеъфога чиқиш истагини билдирганидан хабардормиз, – деди Хаяси ва тез орада тегишли тартибда иш кўрилишини қайд этди. – Комори аллақачон истеъфога ариза берган. Унинг даромади тўғрисидаги ҳисоботида 700 минг иен (тахминан 4,7 минг доллар) ҳисобга олинмагани тахмин қилинмокда. Като, ўз навбатида, журналистларга берган ҳисоботида қайд этилмаган 100 минг иен (тахминан 680 доллар) ҳақида гапирди.
2023 йил охирида авж олган можаро депутатлик гуруҳлари, фракциялар ўз аъзоларига пулли йиғилишларга чипта сотиш орқали маблағ йиғиш меъёрини белгилаб бергани билан изоҳланади.
Молиявий ҳисоботдаги чалкашлик туфайли 15 нафар сиёсатчи, жумладан вазирлар, штат вазирлари, парламент вазири ўринбосарлари ва ЛДП раҳбарияти вакиллари лавозимидан айрилди.