Халқаро шахмат федерацияси мураббийлар комиссияси 2022 йилдан буён чоп этилган шахматга оид энг яхши китоб муаллифлари ҳамда ўтган йилнинг энг яхши шахмат мутахассислари номини эълон қилди.

XV ФИДE мукофоти ғолибларини аниқлаш комиссиясининг аъзолари сафида ҳамюртимиз, классик шахмат бўйича 2024 йилги жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам фаолият юритди.

Комиссия аъзолари хулосасига кўра, 2023 йилнинг энг яхши мураббийи совринига аёллар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори Савита Шри, бир қатор турнирлар ғолиби ва совриндори Рамешбабу Праггнанандҳаа, Аравинд Читамбарам, Рамешбабу Вайшали каби шахматчиларга устозлик қилган ҳиндистонлик Рамеш  сазовор бўлди. Ушбу мутахассис сардорлигидаги Ҳиндистон жамоаси 2022 йилги шахмат Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган.

Танловда Сергей Тивяков ва Юлия Гокбулутнинг шахмат тўғрисидаги китоби махсус совринга сазовор кўрилди. Бундан ташқари, яна бир қатор номинациялар бўйича муносиблар эътироф этилди.

ФИДE хабарига кўра, мукофотлар яқин кунларда ташкил этиладиган нуфузли мусобақаларнинг бирида ўз эгаларига тантанали топширилади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА