AҚШ собиқ Президенти Дональд Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига даъвогарлик қилади. Уни ушбу мукофотга Нью-Йоркдан Конгресс Вакиллар палатасига аъзо, республикачи Клаудия Тенни номзод қилиб кўрсатди
“Kazinform” ёзишича, Трампга мукофотни “Иброҳим келишуви” – Исроилнинг БAA ва Баҳрайн билан муносабатини меъёрига келтириш бўйича ҳужжат имзоланишида кўрсатган ёрдами учун бериш таклиф қилинмоқда.
Трамп аввал уч бор ушбу мукофотга номзод бўлган, жумладан «Иброҳим келишуви»га эришишга қўшган ҳиссаси учун ҳам.
Нобель тинчлик мукофоти эгаси октябрь ойида эълон қилинади.