Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 2-3 февраль кунлари “Дэвис кубоги”нинг I-жаҳон гуруҳи плей-офф босқичидаги Ўзбекистон – Польша ўйини пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” мажмуасида ўтказилади.
Шу муносабат билан “Ҳумо арена” мажмуасига илк бор теннис ўйинлари ўтказиладиган кортлар ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз теннисчилари учун муҳим учрашув бўлган ушбу баҳсда юртимиз шарафини Денис Истомин, Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин, Амир Милушев ҳимоя қилади.
Ўзбекистон-Польша ракетка усталари иштирокидаги учрашувларни “Ҳумо Арена”да кузатиш бепул этиб белгиланган.
Т. Рўзиев. ЎзА