Тунис Президенти Каис Саид қарийб 100 кундан буён Фаластин халқига қарши олиб борилаётган қирғинбарот урушни қаттиқ қоралади.
У “Италия – Африка” саммити доирасида Римда бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда сўзга чиқиб, “Токи, бутун Фаластин ҳудуди озод қилинмай, пойтахти Қуддус бўлган суверен давлат ташкил этилмас экан, дунёда тинчлик ўрнатилмайди” – деди.
“Tunis Afrique Presse” агентлиги ёзишича, Рим саммитида Африканинг 40 дан зиёд мамлакати вакиллари, ЕИ ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарияти иштирок этмоқда.