1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф-муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинги жорий қилинади

329

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ҳудудлардаги айрим корхоналарда ҳалигача 10 йилдан ортиқ ишлатилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари мавжудлиги қайд этилди.

Саноат корхоналари “оёққа туриши” учун кўплаб енгиллик ва имтиёзлар берилгани, лекин айрим корхоналар на солиқлар тўлашни, на атроф-муҳитни ҳимоя қилишни ўйлаётгани кўрсатиб ўтилди.

Аксарият ҳолларда қурилиш объектлари ва лойиҳалари экологик экспертизадан ўтказилмасдан амалга оширилаяпти.

Шу муносабат билан 1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф-муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинги жорий қилиниши белгиланди.

 

ЎзА