![](https://cdn.uza.uz/2024/01/27/10/59/UTimOi8hN9kBZQbhI3UR95JCKYbAucE1_front.jpg)
Навбатдаги Олимпия ўйинларида 10 500 спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради, жами 15 миллион ишқибознинг 2 миллиони чет элдан келади, уларнинг хавфсизлигини таъминлашда 40 мингга яқин турли даражадаги ходимлар хизмат олиб боради.
Дастурда атлетлар 32 спорт тури бўйича 329 мусобақада иштирок этиши назарда тутилган.
“Париж-2024” ташкилий қўмитаси маълумотига кўра, ўйинларнинг умумий бюджети ҳозирча 8,8 миллиард еврони ташкил этмоқда. Франция Миллий аудит идораси маълумотига кўра, Олимпиадани ўтказиш учун давлат жами 3 миллиард фунт стерлинг маблағ сарфлайди.
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари тантанали очилиш маросимларида 500 мингдан зиёд томошабин иштироки кутиляпти. Улардан 100 минг нафари маросимни бевосита Сена қирғоғидаги трибунага жойлашади.
![](https://cdn.uza.uz/2024/01/27/10/59/vKD5Zeo96WaryFfNjSSWpJztvksIFwNz_front.jpg)
Баҳсларнинг теле тармоқ орқали узатилиши ер юзидаги бир миллиардга яқин кишини қамраб олиши билан аҳамиятли.
Хавфсизлик масаласи ҳукуматнинг асосий вазифаси саналади. Олимпиада объектлари ва фан зоналарда 17-22 минг қўриқчи ишлайди. Жараёнга ўртача 40 минг нафар хавфсизлик хизмати вакиллари жалб этилади. Бундан ташқари 30 минг кўнгилли томошабинлар, спортчиларга кўмаклашади.
Яна бир ўзига хос жиҳат: иштирокчилар учун 13 миллион хил таом ва бошқа енгил егулик тақдим этилади. Тахминга кўра, таомномадан уч миллион дона банан жой олган.
![](https://cdn.uza.uz/2024/01/27/10/59/sbzvs00gCuR1IdW9xxjQzpb4uZfXzSLX_front.jpg)
Мусобақа пайти шаҳарда метро чиптаси нархи 4 еврога чиқиши кутиляпти. Бу одатдаги 2,10 евродан, деярли, икки баробар қиммат.
Албатта, юқорида келтирилган рақамлар ўзгариши мумкин. Бошланишига олти ойга яқин вақт қолган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари теграсидаги гап-сўзлар ҳали бот-бот янгарши, турфа фикрлар билдирилиши табиий ҳол.
Т.Рўзиев,
ЎзА