Чет эллик сармоядорларга Австралияда яшаш ҳуқуқини берувчи “олтин виза” ҳукумат томонидан иқтисодий жиҳатдан салбий натижа келтирди, деб топилди. Шу боис мазкур имтиёз бекор қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Хорижий бизнесни жалб қилишга мўлжалланган “олтин виза” олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ариза берувчи мамлакатга 3,3 миллион доллардан зиёд сармоя киритиши керак.
Кўплаб таҳлиллардан сўнг “олтин виза” лойиҳаси асосий мақсадига эришмади, деган хулосага келиниб, мазкур ҳужжат бекор қилинди. Мамлакатда энди “малакали муҳожирлар” виза олишига кенгроқ имкон яратилади.