Туркия жануби-шарқидаги Малатия вилоятида 5,2 магнитудали зилзила юз берди, дея хабар берди Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Кеча маҳаллий вақт билан соат 16.04 да Баттолғози ҳудудида қайд этилган зилзила ўчоғи 13,93 километр чуқурликда экани маълум бўлди.
Губернатор Эрсин Язижининг айтишича, қурбонлар, жароҳатланганлар йўқ. Вайронагарчилик ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.