“Жэньминь жибао” нашрининг хабар беришича, Хитойнинг Цяньсинань-Буи-Мяо автоном префектураси Баньвань қишлоғидаги ғорда жойлашган кутубхона машҳур сайёҳлик масканига айланмоқда.

Бу ерда ташриф буюрувчилар нафақат адабий асарлардан, балки ушбу жойнинг ўзига хос атмосферасини яратадиган ажойиб ер ости ландшафтидан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.