Энди миллий сертификат имтиҳонидаги 65 балл ОТМга киришда максимал балл беради

401

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Миллий сертификат имтиҳонида 65 ва ундан юқори балл олган абитуриент «А +, А» даражага эга бўлади ва ОТМга киришда ўша фандан максимал баллга эга бўлади.

Шунингдек, B+, B, C+ даражага эга бўлган абитуриентларга тест синовларида эгаллаган балларига нисбатан фоиз асосида максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.

Тест натижалари халқаро метод – Rash модели асосида ҳисобланади. Сертификатнинг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил қилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, аввалги тартибга кўра,  миллий сертификат имтиҳонида 86 фоиз ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентга кириш имтиҳонида максимал балл, 60 фоиздан юқори тўплаганларга эса мажбурий блок фанидан максимал балл берилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА