Қозоғистонда 2024 йилда жанговар тайёргарлик тадбирлари доирасида Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатлари: Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон вакиллари иштирокида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказилади.

Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

– Бу йил мамлакатимиз ҳудудида бешта давлат иштирокида кенг кўламли ўқув машғулотлари бўлиб ўтади ва улар юқори ташкилий савияда ўтказилиши керак, — деди Мудофаа вазири Руслан Яхшилиқов ўқув машғулотларининг асосий йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда. – Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш вазифасини бажаришда қардош халқлар ва қуролли кучлар ўртасидаги дўстона муносабатларни сақлаб қолиш биз учун ниҳоятда муҳим.

Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Марат Хусаинов 2024 йилда 160 дан ортиқ тезкор ва 70 мингдан ортиқ жанговар тайёргарлик тадбирлари ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди. Улардан энг муҳими денгиз флоти, ҳаво кучлари, “Ғарбий” минтақавий қўмондонлигининг махсус операциялар қўшинлари ва Озарбайжон ҳарбий контингентлари иштирокидаги “Бирлестик” машғулотларидир.

Йиғилиш якунлари бўйича мудофаа вазири Жақсилиқов мудофаа вазирлигининг асосий вазифаларини белгилаб берди. Маҳаллий мудофаа саноатини, миллий ишлаб чиқариш ва таъмирлаш базаларини ривожлантириш, жанговар тайёргарлик сифатини ошириш, армияни режали қайта қуроллантириш, ҳарбий тайёргарликдан ўтган захиралар улушини ошириш ва идоралараро мувофиқлаштиришни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

ЎзА