2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторидаги болаларнинг 1 фоизи Исроил ҳужумлари қурбони бўлди. Бу ҳақда “Save the Children” халқаро ташкилоти баёнотида айтилади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Исроилнинг блокировка қилинган эксклавдаги ҳужумлари пайтида 10 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлганини қайд этмоқда. Ҳозирги кунда Ғазода умуман 1,1 миллион вояга етмаган болалар истиқомат қилади.

“Ғазо секторидаги зўравонликлардан омон қолган болалар таърифлаб бўлмас даҳшатларга дуч келишади. Жумладан, ҳаётини ўзгартирувчи жароҳатлар, куйишлар, касалликлар, тиббий ёрдамнинг етишмаслиги, ота-оналари ва бошқа яқинларидан жудо бўлишлик… Хавфсиз жой йўқлиги сабабли улар бир неча бор зўравонликдан қочиб турли қийинчиликларга дуч келишга мажбур”, — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, ҳисоботда қайд этилишча, Ғазодаги вазият даҳшатли ва бутун инсоният учун фалокат. Болаларни қутқариш зарур. Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилмагани учун фаластинлик болалар жуда катта “тўлов” тўламоқда, қурбон бўлмоқда. Якуний сулҳга эришилмагани учун ҳар куни ўртача 100 нафар бола ҳалок бўлмоқда. Болаларни ўлдириш учун ҳеч қандай асос йўқ.

Г.Сатторова, ЎзА