Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида Франция элчихонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Элчихонанинг ҳамкорлик ва маданият бўлими бошлиғи жаноб Лоран Ориол ҳамда техник ҳамкорлик бўйича мутахассиси жаноб Сиприен Леруа ташриф буюрди.

Учрашувда томонлар “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинлари олдидан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзбекистонлик пара атлетларнинг Францияда бўладиган ўқув-машғулот йиғинлари ва нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Лоран Ориол икки мамлакат миллий паралимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйишга яқиндан ёрдам беришини билдирди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА