Исроил блокадаси остидаги Ғазо секторида фаластинликлар чекланган гуманитар ёрдам туфайли очарчилик гирдобида қолишган.
Бу ҳақда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги бош комиссари Филипп Лаззарини ўзининг ижтимоий тармоқларида ёзди.
“Ғазо: уч ойлик шафқасиз уруш, аҳолининг кўп кўчиши, катта қурбонлар, катта вайронагарчиликлар ўчоғига айланди. Фаластинликларнинг чидаб бўлмас азоб-уқубатлари доимий “инсофсизлик” ва назоратсиз нафрат билан қўшилади”, -дейди бош комиссар Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирар экан.
У 30 декабрь куни Ғазодаги фаластинликлар озиқ-овқат ва сув танқислиги туфайли аянчли аҳволга тушиб қолгани, аҳолининг 40 фоизи очарчилик таҳдидига дуч келганини айтди.
Ғазонинг омон қолиш учун курашда эканлиги қайд этилади. Бутун минтақага, жумладан, Ғазо шимолига барқарор ва хавфсиз гуманитар ёрдам кўрсатиш учун кўпроқ ресурслар керак.
ЎзА