Кескин демографик муаммо инсониятга таҳдид солмоқда, дея таъкидлади америкалик миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқ орқали.
“Инсоният юзма-юз келаётган энг катта хавф — демографик муаммо”, — деди Маск тармоқ фойдаланувчиларнинг 2023 йилда айрим мамлакатларда туғилиш рекорд даражада паст бўлгани ҳақидаги хабарига изоҳ берар экан.
Аввалроқ Илон Маск 2024 йил аввалги йиллардан кўра ёмонроқ келишини айтган эди.