Индонезиянинг Шарқий Нуса Тенггара провинциясида отилаётган Левотоби вулқонига туташ аҳоли пунктларининг 1172 нафар аҳолиси эвакуация қилинди.

«Antara News» нашрининг хабар беришича, Флорес оролидаги вулқон бир кун аввал фаоллашган.

Эвакуация қилинганларнинг аксарияти аёллар ва ёш болалар бўлган. Ҳар бир инсон вақтинчалик яшаш марказларига жойлаштирилган. Улар озиқ-овқат, ичимлик суви, иссиқ кўрпа-тўшак ва бошқа зарур буюмлар билан таъминланди.

Вулканология ва геологик хавфни юмшатиш маркази вулқон бир ярим минг метр баландликдаги кул устунини чиқариб юборганини хабар бермоқда.

ЎзА