Украина келаси йил бошида давлат бюджетини тўлдириш бўйича халқаро молиявий донорлар билан шошилинч учрашув ўтказишга интилмоқда, бунинг учун мамлакат бош вазири донорларни мувофиқлаштириш кенгашига мактуб йўллади, деб хабар берди “Bloomberg” нашри.
Украина бош вазири Денис Шмигаль ўз мактубида асосий бюджет эҳтиёжларини қоплаш учун январь ойида молиявий ресурслар олиш зарурлигини маълум қилган.
У ўз давлатига зудлик билан ёрдам кўрсатишга эътибор қаратишга чақирар экан, узоқ муддатли вазифаларга эмас, биринчи навбатда ўқитувчилар, давлат хизматчилари ва нафақахўрларга тўловлар учун молиявий ёрдам зарурлигини билдирган.
Европа Иттифоқида Венгрия жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Украинага макромолиявий ёрдам ажратишга тўсқинлик қилиб келади.
Қўшма Штатларда эса сентябрь ойидан бери Республикачилар партияси Украинага ёрдам кўрсатишга қаршилик қилиб келади. Уларнинг фикрича, аввало АҚШ ўзининг ички муаммоларини ҳал қилиб олиши лозим.