Италияда нафақахўр кампир коммунал хизмат унга ичимлик сувини етказиб бергани учун хизмат ҳақи сифатида адашиб катта суммани кўрсатгандан кейин ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди RaiNews24.
Декабрь бошида Капороссо шаҳрида кекса аёл уйига сув етказиб берувчи компаниянинг хатоси туфайли касалхонага ётқизилгани ҳақида маълум қилинган эди.
Телеканалнинг аниқлик киритишича, Катерина Жовинаццо 88 ёшида вафот этган. У компания кўрсатган ҳисоб варағида 15 минг еврони кўриб ҳушидан кетган ва касалхонага олиб кетилган. Кампирнинг қарзи аслида 55 евро экан.