Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони бир ой ичида 52 фоизга ошди. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги маълум қилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, 20 ноябрдан 17 декабрга қадар дунёда 854 минг касалланиш ва 3 005 ўлим ҳолатлари қайд этилган.

ЖССТ маълумотлари минтақаларда бир хил бўлмаган касалланиш ва ўлим ҳолларидан далолат бермоқда. Жануби-шарқий Осиёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони ортди, ўлим эса уч бараварга кўпайди. Африкада касалланганлар 77 фоизга кўпроқ, ўлганлар эса 50 фоизга камроқ қайд этилди. Европада касалланиш даражаси 54 фоизни ташкил этиб, ўлим сони 14 фоизга ортган. Ўша вақтда Америка минтақасида касалланиш ҳолатлари 23 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 48 фоизга камайди. Шарқий Ўрта ер денгизида 51 фоизга камроқ одам касалланди, ўлим кўрсаткичлари эса 65 фоизга пасайди.

Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА