АҚШнинг Вандербильт университети олимлари “TCL1A” генига тўсиқ қўйиш кексаларда қон саратони ривожланишига халақит беришини аниқлашди. Тажриба давомида 5000 кишининг тиббий маълумоти таҳлил қилинди. Натижада тадқиқотчилар хавфли қон ҳужайраси бўлинишини қўзғатувчи генни топишга муваффақ бўлдилар. Мутахассислар хулосасига кўра, энди “TCL1A” генига йўналтириладиган дори орқали саратон ҳужайраси ўсишини тўхтатиш мумкин.
Муаллифлар фикрича, ёш ўтиши билан инсон танасидаги бўлинувчи ҳужайралар аксарияти зарарсиз бўлган турли мутацияга учрайди. Афсуски, ёши улуғларнинг 10 фоиздан кўпида қон саратони ва юрак касаллигини келтириб чиқарувчи моддалар ривожланади.