Америкалик тадбиркор Илон Маск бугун “SpaceX” компанияси “Starship” космик кемасининг илк синов парвози амалга оширилишини маълум қилди.
“Уриниб кўрамиз”, – деб ёзган миллиардер якшанба куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ компания томонидан бу ерда гап биринчи тўлақонли синов ҳақида бораётгани билдирилганди.
АҚШ фуқаро авиацияси федерал бошқармаси Техасдаги Бока-Чика космодромидан амалга оширилиши режалаштирилган парвоз куни этиб 17 апрель белгиланган.
Захира санаси сифатида 18-21 апрель тасдиқланган. “SpaceX” кўп бор фойдаланиладиган ва коинотнинг узоқ нуқталарига парвоз қила оладиган “Starship” фазо кемасини яратмоқда. Маск ғояси бўйича айнан “Starship” одамларни Ойга ва Марсга элтади.