Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизда ишлаб чиқарилган “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ва патронаж ҳамширалари учун велосипедлар топширилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари, махсус инвентар ва асбоблар билан жиҳозлаш, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Амударё, Элликқалъа, Тўрткўл туманларига иккитадан, Беруний, Бўзатов, Чимбой ва Кегейли туманларига биттадан, жами топширилган 10 та тез тиббий ёрдам автомашинаси жойларда аҳолига тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 10 та “Volkswagen Caddy” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳамда патронаж ҳамширалари учун 64 та велосипед топширилди.


Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА