Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган дастурлар доирасида жорий йил 5 март куни республика миқёсида марафон ўтказилади.

Вело ва пиёда юриш марафонининг асосий шиори – “Хавфсиз ҳаёт учун”.

Марафонда иштирокчиларга нур қайтаргичли жилетлар ва хавфсиз ҳаётга чақирувчи шиорли плакатлар тарқатилади. Шунингдек, иштирокчилар учун концерт дастури режалаштирилган бўлиб, унда марафон фаолларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Марафон эрталабки соат 8:00 да республикамизнинг вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрининг «Ҳумо Арена» муз саройи биноси олдида старт олади.

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА