Кеча, 28 февраль куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби иштирокида “C5+1” форматидаги учрашувда қатнашган Энтони Блинкен бугун Тошкентда бўлиб турибди.

Мартабали меҳмон дастлаб Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашди. Йиғилиш кун тартибига минтақавий ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш масаласи қўйилган.

Қайд этиш лозим, АҚШ ташқи сиёсат идораси раҳбари Энтони Блинкен юртимизга, умуман, Марказий Осиёга илк расмий ташрифини амалга оширяпти.

 

Ўткир Алимов,

Беҳруз Худойбердиев,

Носиржон Ҳайдаров (фото),

Нишонбой Абдувоитов (видео),

ЎзА