ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Президент мактабида 25 февраль – “Жўхори гуртук”  кунини нишонлаш ташаббуси асосида “Júweri-fest” фестивали бўлиб ўтди.

Унда ўқувчилар ўз ота-оналари ва ўқитувчилари билан биргаликда жўхори гуртук хамирини тайёрлаш ва гуртук тугиш (хамирдан тангача шаклини ясаш) жараёнида иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, «жўхори гуртук» қорақалпоқ халқ миллий таоми бўлиб, унинг хамири жўхори унидан тайёрланади.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари томонидан қизиқарли тақдимотлар, викториналар, мусиқий чиқишлар, миллий спорт ўйинлари ва маҳорат дарслари ташкил этилди.

“Júweri-fest”нинг кулминацион воқеаси сифатида тайёрланган рекорд даражадаги диаметри 3,5х2,5 метр ўлчамдаги лаганда сузилган жўхори гуртик таоми ажойиб байрам туҳфаси бўлди.

Ушбу таомга 20 та курка гўшти, 35 килограмм жўхори уни ва 15 килограмм буғдой уни сарфланди.

Тадбирда бир гуруҳ чет эллик сайёҳлар, ҳамкор ташкилотлар, ота-оналар ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари меҳмон бўлди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА