Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида каратэ “WKF” бўйича “Ёшлар лигаси” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 67 давлатидан келган 1 минг 100 нафар каратэчилар турли ёш тоифаларида ғолиблик учун рақобатлашди.
Халқаро турнирнинг 14-15 ёш тоифасида вазни 52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида Ҳумоюн Ҳалимов кумуш, 70 килограммдан ортиқ вазнда эса Муҳаммадризо Абдулатипов бронза медалини қўлга киритди. Қувонарлиси 48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулшан Алимардонова барча рақибларини енгиб, якунда олтин медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, ўсмирлар ўртасида Исломбек Исматуллаев финалга қадар муваффақиятли иштирок этиб, терма жамоамиз захирасига кумуш медални қўшиб қўйди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири