Руминияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги «Dracula Open» халқаро турнирда мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари муваффақиятли иштирок этиб, якунда 4 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.

Брашов шаҳри мезбонлик қилган мазкур мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 нафар боксчи билан иштирок этди.

Мусобақада иштирок этган 5 нафар боксчимизнинг барчаси финалга қадар етиб борди. Мирали Мавлонов, Шавкатжон Болтаев, Жавоҳир Умматалиев, Фазлиддин Эркинбоев ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Сайат Илясов финалда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.

 

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ,  

ЎзА мухбири